Газ тақсимлаш қурилмаси носозлиги билан боғлиқ муаммо ҳал этилди

Газ тақсимлаш қурилмаси носозлиги билан боғлиқ муаммо ҳал этилди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “А.Зохирий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи У.З.нинг яшаб турган маҳаллаларида жойлашган газ тақсимлаш қурилмаси (ГТҚ) билан боғлиқ муаммо юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаат юзасидан шаҳар газ таъминоти идорасига киритилган сўров хати асосида ишчи гуруҳ тузилиб, газ тақсимлаш қурилмаларини мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича масъул ходимлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва унинг якунлари юзасидан тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилди.

Ўрганишда истеъмолчи яшайдиган маҳаллага ўрнатилган RD-32 русумли газ тақсимлаш қурилмаси табиий газ босимига яроқсиз деб топилиб, RDUK-50 русумли газ тақсимлаш қурилмаси билан алмаштирилди ҳамда газ босими созланди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin