Нон ва ун маҳсулотлари, макарон ҳамда турли хил ширинлик ишлаб чиқариш корхоналарида қонунчилик талаблари ижроси таъминланяптими?
Федерациянинг Фарғона вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда тасдиқлаган истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишида жамоатчиликни кенг жалб этиш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи соҳалар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда аҳволини ўрганиш юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўтказиладиган кузатув-ўрганишлар режаси асосида вилоят ҳудудидаги нон ва ун маҳсулотлари, макарон ҳамда турли хил ширинлик ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, савдо ва санитария-гигиена қоида, меъёр ва талабларига амал қилиниши ҳолатлари жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганишлар билан, танлама асосда, вилоятдаги 27 та шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар қамраб олинди.
Ўтказилган ўрганишларда юқоридаги 27 та хўжалик юритувчи субъектларда жами бўлиб 190 нафар одам иш билан бандлиги кузатилди. Ўрганишда озиқ-овқат машулотлари ишлаб чиқариш (тайёрлаш) билан банд бўлган ходимларнинг даврий равишда, белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиб турганликлари ўрганилганда, фақатгина 16 та субъектда фаолиятда банд ходимлар тиббий кўрикдан тўлиқ ўтганликлари, 4 та субъектда ходимларнинг айримлари ўтмаганлиги, 7 тасида эса ходимлар тиббий кўрикдан ўтмаганлиги ёки даврий тиббий кўрикдан ўтиш муддатлари ўтиб кетганлиги кузатилган.
Ўрганилган субъектлар томонидан фаолиятда фойдаланилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг ва уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжати – санитария-эпидемиологик хулосаси мавжудлиги сўраб кўрилганда 17 та субъектлар томонидан тақдим қилинган бўлса, 3 та субъектда амал қилиш муддати ўтганлиги, 7 та субъектда эса мазкур ҳужжатни тақдим қила олмаганлар.
Бугунги кунда амалдаги тартиб қоидаларга асосан ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқарилаётган (тайёрланаётган) озиқ-овқат маҳсулотига мувофиқлик сертификатини ихтиёрий равишда олиши белгиланган бўлиб, ўрганилган субъектлардан 20 таси мазкур сертификатларни олганликлари маълум бўлди ва улар томонидан ўрганишга тақдим қилинди.
Шунингдек, ўрганилган субъектлардан маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ ускуна (жихоз)ларнинг мувофиқлик сертификати мавжудлиги тўғрисида сўралди. Улардан 16 таси мазкур ҳужжатлари мавжудлиги сабабли ўрагнишга тақдим қилган, 3 та субъектдаги сертификатларнинг амал қилиш муддати ўтган бўлса, 8 таси ўрганишга ушбу ҳужжатларни тақдим қила олмаган.
Ўрганишда 12 та хўжалик юритувчи субъектларда фойдаланишда бўлган, маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ ўлчов воситаларининг давлат қиёслов кўригидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги кўрилди, қолган 3 тасида ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтган, 12 таси эса мазкур ҳужжатларни тақдим қила олмаган.
9 та субъект тайёр маҳсулотни реализация қилиш (савдо нуқталарига тарқатиш) учун шу мақсадларга мослаштирилган, ўзининг махсус техникасидан фойдаланаётганлиги, 7 тасида ушбу мақсадларга мўлжалланмаган шахсий автотранспортдан фойдаланилаётгани, 11 тасида эса маҳсулотлар омбордан реализация қилинаётганлиги кузатилди.
Ишлаб чиқарувчининг истеъмолчиларга ўзи реализация қилаётган товарлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумотларни тақдим қилаётганлигини ўрганиш мақсадида маҳсулотлар қадоғида тегишли маълумотларнинг мавжудлиги кўрилганда, уларнинг 5 тасида маҳсулотлар тегишли равишда қадоқланмаган ҳолда реализация қилинаётганлиги (мижозларга тақдим қилиш учун намунавий тарзда бўлсада тайёрлаб қўйилмаган) кузатилди. 14 та субъектда ишлаб чиқарувчи (тайёрловчи) томонидан ўз корхонасининг номи ва жойлашган (юридик) манзилини ишлаб чиқариш маркаси ёки товар белгисида (маҳсулот қадоғида) кўрсатилган бўлса, 2 тасида мазкур маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган, 6 тасида эса умуман ушбу маълумотлар кўрсатилмаган ҳолда реализация қилинмоқда.
Фаолиятда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш заруратидан, шунингдек истеъмолчилар билан тезкор алоқани йўлга қўйиш ҳамда уларнинг турли эътироз ва даъволарини қабул қилиш мақсадида, маҳсулот қадоғида қонунчилик талабларидаги ишлаб чиқарувчи манзиллари билан биргаликда, унинг телефон рақамлари ҳам берилмоқдаки, бу ишлаб чиқарувчига нафақат турли эътироз ва даъволарни, балки ўз фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифларни қабул қилиб боришга, турли маркетинг таҳлиллари ўтказиб боришга ҳам имконият яратиб беради.
Маҳсулот қадоғига эга бўлган 22 та субъектларнинг 14 тасида ишлаб чиқарувчи билан боғланиш телефон рақамлари кўрсатиб ўтилиб, истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратилган бўлса, қолган 8 тасида ушбу маълумотлар кўрсатиб ўтилмаган.
Маҳсулот қадоғига эга бўлган 22 та субъектлар томонидан ишлаб чиқарилиб, реализасия қилинаётган маҳсулотлар қадоғида ишлаб чиқарилган санасини кўрсатиш учун кўзга ташланадиган жой ажратилганлиги кўрилганда, 5 та субъектда ушбу талаб бажарилмаганлиги кўрилди.
Юқоридаги 22 та субъектларда тайёр маҳсулотни ишлаб чиқарилган санасини бунинг учун қадоқда махсус ажратилган жойга кўрсатган ҳолда чиқарилиши ҳолати кўрилганда, 1 та ҳолатда бунинг учун ажратилган жойдан бошқа жойда кўрсатилган ҳолда реализасияга чиқариш, 6 та ҳолатда эса ишлаб чиқарилган санасини кўрсатмасдан реализасияга чиқариш ҳолати кузатилди.
Ушбу 22 та субъектларнинг 6 тасининг маҳсулот қадоқларида тайёр маҳсулотни яроқлилик (сақлаш) муддатини кўрсатиш учун кўзга ташланадиган алоҳида жой ажратилмаган.
Шунинг билан биргаликда, юқорида номлари санаб ўтилган 6 та субъект томонидан тайёр маҳсулот қадоқларига реализасияга чиқарилаётган маҳсулотларнинг яроқлилик (сақлаш) муддатини кўрсатмасдан чиқариш ҳолатларига ҳам йўл қўйилмоқда.
Маҳсулот тайёр намунасининг (партиясининг) соф вазни унинг қадоғида (стандарт талабларида) кўрсатилган вазн кўрсаткичига мос келишини тортиб кўриш йўли билан баҳолаш ўтказилганда, 3 та субъектдаги маҳсулот намунасида четга оғишлар мавжудлиги, лекин кўрсаткич стандартлар даражасидан паст эмаслиги, 3 та субъектда эса маҳсулот вазнининг ҳақиқатда мос келмаслик ҳолатлари кузатилди.
Ўрганишлар давомида хўжалик юритувчи субъектларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди. Ўрганиш якунлари бўйича тайёрланган маълумотноманинг тегишли қисмлари ваколат доирасида қўшимча ўрганишлар ўтказиб, тегишли чора-тадбирларни кўрилиши учун тегишли давлат бошқаруви идораларига киритилди.
(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)
Post Comment