Икки ойдан ортиқ давом этган ўрганишлар давомида банк мижози томонидан олинган кредит бўйича юзага келган тушунмовчиликларга ойдинлик киритилди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.М.нинг тижорат банкидан 2019 йилда олинган ва дунё бўйлаб кузатилган коронавирус пандемияси билан боғлиқ воқеалар сабаб кейинчалик тушунмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлган 30 000 000 сўм кредит билан боғлиқ муаммо юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Ушбу масалада жорий йил апрел ойи ўрталарида Халқ банки Тошлоқ филиалига киритилган сўров хатига 16.05.2025 йил кунида олинган жавобда М.М. мазкур филиал мижози эмаслиги, кредит банкнинг Фарғона банк хизматлари марказидан расмийлаштирилганлиги, фуқаронинг пластик картасидан эса тегишли суд буйруғи асосида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан 2025 йил январ ойида дастлаб 4 549 999 сўм, кейин 3 237 543 сўм, жами 7 787 452 сўм пул маблағи ечиб олинганлиги билдириб ўтилиб, масалага ойдинлик киритиш учун Халқ банки Фарғона шаҳар БХМга мурожаат қилиниши маълум қилинган.
Шундан сўнг, фуқаро мурожаатини ўрганиш ишлари қўшимча ўрганишларни талаб қилиши сабабли мурожаатни ўрганиш муддатлари тегишли тартибда узайтирилиб, Халқ банки вилоят филиали амалиёт бўлимига сўров хати киритилди. Унинг асосида банк муассасаси томонидан берилган жавоб хатида жорий йилнинг 19 ва 25-июн кунларидаги ўтказмалар билан туман МИБдан банк ҳисоб рақамига дастлаб 14 000 000 сўм, кейин эса 7 787 542,79 сўм, жами бўлиб 21 787 542,79 сўм маблағ келиб тушгани, келиб тушган маблағлар фуқаро қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилганлиги, жавоб хати берилган кун ҳолатига фуқарода қарздорлик мавжудлиги маълум қилинди.
Олиб борилган ўрганиш ишлари жараёнида фуқарога турли ҳисоб рақамларда турган ва ўрганиш ишлари давомида кредит берувчи банк ҳисоб рақамига келиб тушиши таъминланган пул маблағлари, шунингдек банк кредитидан қолган қарздорлик суммасини сўндириш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment