Эксклав ҳудудга пресс-тур ташкилланди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган медиа-тадбирлар режаси асосида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишда эксклав ҳудудлар аҳолиси билан ишлаш” мавзусида пресс-тур ташкилланди.
Ўзбекистоннинг эксклав ҳудуди бўлган Шохимардон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ташкилланган медиа тадбирда ҳудудий бирлашма, Рақобат бошқармаси раҳбар ва масъул масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Пресс тур доирасида маҳалла фаоллари билан мулоқот, ҳудуддаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, 64-оилавий поликлиникада тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шунингдек вилоят ҳокимининг туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Хуршиджон Ахмедов иштирокида эксклав ҳудудда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ушбу йўналишда барпо этилаётган инфраструктура объектлари ҳамда бизнес ва аҳоли вакилларидан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари масалаларида мулоқот ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг мазкур йўналишдаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди ва саволларига жавоблар қайтарилди.
Post Comment