Истеъмолчи сифатига эътироз билдирган смартфон сотувчи томонидан қайтариб олинди

Истеъмолчи сифатига эътироз билдирган смартфон сотувчи томонидан қайтариб олинди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “А.Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Ю.нинг шартнома қиймати 9 073 000 сўм бўлган мобил қурилмани муддатли тўлов асосида харид қилганлиги ва ундан фойдаланишда нуқсонлар аниқланиб, муаммоларга дуч келганлиги масаласидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида маълум қилишича, Samsung A55 русумли мобил қурилмани “Ишонч” дўконлар тармоғи Тошлоқ филиалидан муддатли тўлов шартларида сотиб олган. Телефондан фойдаланиши давомида унда тез қизиб кетиш, қувватнинг тез тугаб қолиши кузатилаётганлиги каби важлар билан сотувчига мурожаат қилган. Сотувчи уни Фарғона шаҳридаги сервис марказига йўллаган. У ерда қурилма кўздан кечирилиб, истеъмолчига мазкур қурилмани Ўзбекистон минтақаси учун эмас, балки араб мамлакатлари минтақаси учун ишлаб чиқарилганлиги, шу сабабли бундай қурилмага кўрсатиладиган хизматлар пулли асосларда бўлиши тушунтирилиб, қўлига Хулоса хати чиқариб берилган.

Ўрганиш ишлари давомида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижаси билан, шунингдек ушбу масалада сотувчига киритилган сўровга олинган жавоб хатига кўра Samsung A55 8/256 Awesome Lilac русумидаги смартфонни Тошкент шаҳридаги сервис марказида текширишдан ўтказилганда маҳсулотда ҳеч қандай носозлик аниқланмагани, шундай бўлсада телефон аппарати Тошкент шаҳридан етказиб келиниши билан истеъмолчи билан тузилган шартнома бекор қилиниши ва қайтариб олиниши тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

Post Comment