Ишдаги нуқсон бепул бартараф этилди

Ишдаги нуқсон бепул бартараф этилди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ўзбекистон туманилик О.Ж.нинг сервис компанияси томонидан кўрсатилган хизматдан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи фойдаланувидаги кондиционер яхши ишламай қолганидан сўнг Артел сервис марказига мурожаат қолдирган. Сервис маркази усталари кондиционерни кўрикдан ўтказган ва платаси куйганлигини аниқлаб, уни алмаштириб берганлар. Бунинг учун 510 000 сўм тўлов олинган. Кондиционер шундан сўнг ҳам яхши ишламагач истеъмолчи ушбу масалада Федерация ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаат ўрганилиши жараёнида сервис маркази масъуллари билан учрашилиб, ҳолатга ойдинлик киритилди. Қонунчиликка кўра, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари, хусусан ижрочи иш бажариш жараёнида жиддий нуқсонларга йўл қўйган бўлса, истеъмолчида нуқсонлар бепул бартараф этилишини, ишнинг такроран бажарилишини ёки шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги юзасидан тушунтиришлар берилди. Бундан келиб чиққан ҳолда ижрочи томонидан иш такроран бажарилди ва кондиционерга сифатли, бошқа плата қўйиб берилиб, кондиционерни соз ҳолатга келтирилди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
жамият мутахассиси.

(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)

Post Comment