Бешариқда тиббиёт соҳаси ходимлари билан мулоқотлар давом этмоқда
Бешариқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси Терапия бўлимида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларида ўтказиладиган тадбирлар режасига мувофиқ тарғибот тадбири ўтказилди.
“Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусидаги мазкур тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик ҳамда жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Тадбир доирасида тиббиёт ходимларининг турли соҳалар ва йўналишлардаги ечимини кутаётган муаммоларини ҳал этиш масаласида ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ижобий ечим топишга эришилди. Шунингдек, тиббиёт ходимларининг истеъмол соҳасига оид бўлган ҳамда қўшимча ўрганишни талаб қилувчи мурожаатлари туман жамияти томонидан ўрганиб чиқиб, ҳал қилиниши учун рўйхатга олинди.
Хамиджон Ахмедов,
жамият раиси.
Post Comment