Фарғона туманида мактабгача таълим соҳаси ходимлари билан мулоқотлар ўтказилмоқда
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, уларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бормоқдалар. Жамият мутахассислари томонидан тумандаги 39 ва 40-мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.
Тадбирлар “Истеъмолчилар ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида” умумий номи остида ўтказиб борилаётган бўлиб, уларда амалдаги қонунчилик тарғиботи билан биргаликда, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, қонун ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқалари, жамоатчилик назорати тадбирлари ва уларнинг якунлари, шунингдек мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини халқаро алоқаларни кенг йўлга қўйиш ва илғор хориж тажрибасини ўрганиб, амалиётга жорий қилиш воситасида ривожлантириш боарсида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб борилмоқда.
Тадбирлар доирасида иштирокчиларнинг соҳага оид саволларига жавоблар қайтариш, шунингдек уларнинг қўшимча ўрганишларни талаб қиладиган мурожаатларини тегишли тартибда қабул қилиб олиб, уларни ҳал қилиб бориш ҳам кўзда тутилган.
Аброр Исақов,
жамият мутахассиси.
Post Comment