Муддатли тўлов шартларида харид қилинган смартфонда аниқланган нуқсон туфайли товар сотувчига қайтарилди
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Д.У.нинг харид қилинган муддатли тўлов шартларида харид қилинган товар билан боғлиқ муаммолар юзасидан туман Адлия бўлимига қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчи тумандаги “Техномарт” савдо дўконидан, “AXIOM PLAN OOO” билан 2025 йилнинг май ойида имзоланган шартнома асосида, шартнома қиймати 5 019 000 сўм бўлган Vivo Y28 8/256 Gb Gleaming Orange русумли смартфонни муддатли тўлов шартларида харид қилган. Смартфондан фойдаланиши жараёнида носозликлар кузатилгач ушбу масалада қонуний ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.
Мурожаат туман жамиятига келиб тушгандан сўнг, мазкур масалада сотувчига сўров хати киритилиб, ўрганиш ишлари давом эттирилди. Унинг якунларига кўра, маҳсулотда ҳақиқатан ҳам нуқсон мавжудлиги аниқланиб, томонлар шартномани бекор қилиш ҳақида қарорга келдилар ҳамда истеъмолчи томонидан муддатли тўлов шартлари асосида сотувчига тўлаган 419 000 сўм пул маблағини унинг банк пластик картасига қайтарилди.
Сардорбек Мирзажонов,
жамият раиси.
(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)
Post Comment