Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги ташкилотларнинг 2025 йил биринчи ярим йиллиги давомидаги фаолият якунларига бағишланган навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Федерация раис ўринбосари – ижрочи директор Жамшид Хусенович Ҳамроев видеоконференцалоқа тарзида иштирок этди.
Йиғилиш ўз ишини Федерация Кенгашининг жорий йил 15 июлдаги навбатдаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар муҳокамасидан бошлади. Кенгаш қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тушунтириш, тавсия ва кўрсатмалардан сўнг кун тартибининг бошқа масалалари муҳокамасига ўтилди.
Таъкидландики, ҳисобот даврида ҳудудий бирлашма тизимидаги ташкилотлар томонидан 329 та оғзаки ҳамда 628 та ёзма ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Буларга қўшимча равишда, амалга оширилаётган ишлардан кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини таъминлаш мақсадида, тасдиқланган медиа-тадбирлар режаси асосида 6 та брифинг ва 2 та очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Тизим ташкилотларига истеъмолчилардан келиб тушган 423 та мурожаатларниннг 409 таси ёки 96,7 фоизи тўлиқ ўрганиб чиқилиши натижаларига кўра, 1 млрд 169 млн 102 минг 636 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилиб, мазкур маблағларнинг 407 млн 891 минг 845 сўмини суд идораларига киритилган даъво аризалари кўриб чиқилиши натижаларига кўра истеъмолчилар фойдасига ундирилган моддий ва маънавий зарарлар суммалари ташкил этди.
Ҳисобот даврида 13 та жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилиб, “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали 491 нафар истеъмолчиларга соҳага оид бўлган турли масалаларда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Йиғилишда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъуллар ва тегишли туман (шаҳар) жамияти раисларининг ахборотлари эшитилди, уларга фаолиятлари бўйича тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда йиғилиш якунига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди.
Post Comment