Ўрганишлар фуқарога ҳисобланган қарздорликнинг ярми асоссизлигини кўрсатди

Ўрганишлар фуқарога ҳисобланган қарздорликнинг ярми асоссизлигини кўрсатди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятида туман прокурорининг навбатдаги сайёр қабулида “Бўжай” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.И.нинг яшаш ҳудудларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖ томонидан ҳисобланган 1 200 000 сўм қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганув давомида фуқаро О.И. хонадонига “Тоза макон” биллинг дастурида ҳисоб рақами очилганлиги, хонадонда яшовчилар сони эса 9 нафар қилиб киритилганлиги, фуқаро хонадонига борилганида аслида бугунги кун ҳолатига хонадонда 4 нафар фуқаро яшаётганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан далолатнома тузилиб, “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖга тақдим қилинди.

Хизмат кўрсатувчи корхона томонидан дастур бўйича қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиб, фуқарога ҳисобланган 1 200 000 сўм қарздорликнинг 686 300 сўми асоссиз деб топилди ва дастурдан чиқарилди. Қарздорликнинг қолган 513 700 сўми шу кунинг ўзида фуқаро О.И. томонидан бартараф этилгач, унга мурожаатни ўрганиш ишлари якунланиши куни ҳолатига чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматларидан 7 960 сўм ҳақдорлиги тўғрисида маълумот тақдим қилинди.

Ҳусниддин Латипов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin