Автомобилни таъмирлаш давомида тўлиқ бартараф этилмаган нуқсон қайтадан таъмирлаш давомида бартараф этиб берилди

Автомобилни таъмирлаш давомида тўлиқ бартараф этилмаган нуқсон қайтадан таъмирлаш давомида бартараф этиб берилди

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Тошҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Х.Н. нинг туман ҳудудида фаолият олиб борувчи автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш устахонаси усталари хизматидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи ўзига тегишли бўлган Дамас русумли автомашинасини “Қорасоқол” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи автомобилларни таъмирлаш устахонасида машинасини мотор қисмини тўлиқ таъмирлатади. Бунинг учун эса эҳтиёт қисмлари учун 5 000 000 сўм, уста хизмати учун 950 000 сўм сарф қилади. Бироқ автотранспорт таъмирдан чиққанидан сўнг 3 кун ичида унда яна ўша нуқсон кузатила бошлайди. Истеъмолчининг машинасини қайтадан таъмирлаб беришларини айтиб устага қилган мурожаати эса қаноатлантирилмаган.

Ўрганиш ишлари жараёнида хизмат кўрсатувчи томонига амалдаги қонунчилик тарғиботи олиб борилиши, истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек қонунчилик талабларини бажармаслик натижасида келиб чиқувчи ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилгач, хизмат кўрсатувчи томони автомашинани қайтадан, бепул таъмирлаб беришни ўз зиммасига олди.

Шавкатжон Саидов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin