Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарлар сотиб олаётганда ҳушёр бўлинг

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда товарлар сотиб олаётганда ҳушёр бўлинг

Бугунги кунда товар (иш, хизмат)ларни намуналар ёки уларнинг тавсифи бўйича ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилиш усули, яъни онлайн дастурлар воситасида сотиш кенг қулоч ёйди. Бугун уйдан чиқмасдан харидларни ва турли тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Бироқ бу усул билан сотиб олинган товарда нуқсон аниқланса ёки шартномани бекор қилиш зарурати юзага келсачи?

Шу сабабдан ҳам “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 28 прим 1-моддасида товарларни бу усулда реализация қилиш чоғида шартномада сотувчининг (ижрочининг) номи, унинг манзили ва шикоятларни қабул қилиш тартиби кўрсатилиши шарт қилиб қўйилган. Агар бу шарт бажарилмаса истеъмолчилар турли идораларга мурожаат қилиб, ортиқча вақт ва асабларини йўқотишларига сабаб бўлади.

Учкўприк тумани “Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Р. ҳам ишхонасига ташриф буюрган сотувчи агент томонидан тавсифлари келтирилган товарлардан 4 тасини танлаб, унинг ёрдамида қиймати 9 072 000 сўм бўлган шартномани онлайн дастур воситасида ўз номига расмийлаштиришган. Лекин товарлар етиб келганидан сўнг улардан биттаси, яъни қиймати 2 268 000 сўм бўлган чанг ютгичда нуқсон мавжудлиги аниқлангач, кимга мурожаат қилишни билмаган истеъмолчи Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, ушбу товар бўйича шартномани бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Туман жамияти мутахассиси мурожаат асосида Андижон вилоятида фаолият олиб борувчи сотувчи – якка тартибдаги тадбиркор А.О. билан боғланиб, унга расмий сўров киритиши йўли билан шартномани бекор қилиниши ва чанг ютгични сотувчига қайтарилишига эришилган бўлсада, истеъмолчилардан онлайн дастурлар ёрдамида турли товарларни харид қилиш ва шартномаларни имзолаш чоғида уларда истеъмолчилардан даъволарни қабул қилиш бўйича маълумотларни келтириб ўтилганлигига жиддий эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

Сардор Мирзажонов,
жамият раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin