ИСМАД – “ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ” ТАРҒИБОТЧИСИ
Энди бизнинг доимий бош қаҳрамонимиз бор. Биз бу йигитчага Исмад исмини танладик. Бу одамларнинг одатий исми эмас, балки “истеъмол маданияти” сўзларидан қисқартириб олинган исмдир. Демак, бу йигитча кундалик турмуш жараёнида истеъмол соҳасига оид турли ҳолатларга дуч келар экан, ўзига ўзи саволлар беради, муаммога ечим қидиради, ўрни келганда тенгқурларига маслаҳатлар беради. Бир сўз билан айтганда, Исмад истеъмол маданияти тарғиботчисидир.
Исмаднинг келгуси саргузаштларини кузатиб боринг ва унинг ёрдамида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини ўзлаштиринг.
Post Comment