Данғарадаги таълим муассасаларида юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Данғарадаги таълим муассасаларида юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги 13, 31, 44-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлишиб, таълим муассасалари ходимлари билан юзма-юз мулоқот шаклидаги тарғибот тадбирларини ўтказдилар.

Тадбирларда мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид масалаларда тайёрланган плакатлар тарқатилди.

Ўтказилаётган тадбирлар доирасида Федерация ва таълим соҳаси ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилганлигига алоҳида урғу бериб ўтилиб, таълим соҳаси ходимларини Федерация фаолиятида янада фаол иштирок этишга чақирилмоқда.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin