Учкўприк тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари

Учкўприк тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари

БРИФИНГ
Брифинг спикери: Сардор Мирзажонов, туман жамияти раиси.

Учкўприк туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва соҳага оид бошқа қонунлар ҳамда қонуности ҳужжатлари асосида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Асосий фаолият йўналишларимиздан бири истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш бўлиб, бунда биринчи навбатда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятини, шунингдек соҳага оид қонунчилик асосларини аҳолининг кенг қатламларига етказиш йўналишида ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 31 та ёзма ва оғзаки тарғибот шаклидаги тадбирлари ташкиллаб ўтказилди.Бу эса аҳолининг кенг қатламларига истеъмол соҳасига оид ҳуқуқлари бузилганда ўз ҳуқуқларини мустақил, давлат ва суд идоралари ёрдамида, шунингдек истеъмолчилариннг жамоат бирлашмалари кўмагида ҳимоя қилинини ҳақида зарурий билим ва кўникмаларни шаклланишига хизмат қилмоқда.

Фаолиятимиз давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминланишида, аҳоли (истеъмолчилар)нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниши йўлида мамлакатимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни билан ҳам яқиндан ишлашимизни тақозо қилади.

Ҳисобот даврида туман жамиятимизга истеъмолчилар томонидан 22 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шулардан 7 таси Федерация ишонч телефони ва телеграм боти орқали, қолган 21 таси эса туман жамиятимизга ёзма ва оғзаки тарзда тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатлардан иборат бўлди.

Мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижалари билан истеъмолчилар фойдасига 23 млн 547 минг 790 сўм, шундан 1 та мурожаат асосида Фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилиб, истеъмолчи фойдасига 2 млн 891 минг 845 сўм моддий ва маънавий зарарлар ундирилди.

Келиб тушган мурожаатларни таркибига қаралса, уларнинг 13 таси ёзма, 7 таси оғзаки, 2 таси электрон шаклда келиб тушганлиги, соҳалар кесимида кўрилганда, энг кўпи, яъни 77 фоизи савдо соҳасига тўғри келганлиги, қолган қисми эса, газ ва электр таъминоти ҳамда коммунал хўжалик соҳаларига тўғри келганлиги маълум бўлади.

Юқоридагиларга яна шуни қўшимча қилиш мумикннки, туман жамияти қошида ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали ҳам аҳоли вакилларимизга бепул ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, ўтган даврда ушбу маслаҳатхона орқали 60 нафар фуқароларга савдо, электр, газ, сув таъминоти, транспорт, алоқа (интернет), коммунал хўжалик ва бошқа соҳалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунинг билан биргаликда, туман жамияти томонидан федерация ҳамда ҳудудий бирлашма топшириқлари асосида, ички бозорда сотилаётган истеъмол товар (иш, хизмат)лари сифати ва хавфсизлигини амалдаги қонунчилик талабларига мос келиши юзасидан ҳисобот даврида нон ва нон маҳсулотлари савдоси, таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, транспорт ва бошқа шу каби масалаларда жами 14 та жамоатчилик назорати тартибидаги кузатув (ўрганув)лар ҳам ўтказилиб, ўрганиш якунлари бўйича юқори турувчи идораларга тегишли маълумотномалар киритилди.

Туман жамияти мутахассислари томонидан ҳудуд аҳолисининг истеъмолчилик соҳасига оид билимларини ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш ишлари тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin