Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар савдосида юзага келган муаммо бартараф қилинди

Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар савдосида юзага келган муаммо бартараф қилинди

Қўқон шаҳрида яшовчи А.Д.нинг фарзанди учун 1 800 000 сўмга харид қилган ўйинчоқларни ёқмаганлиги важи билан сотувчига қайтариб олиб боргани, сотувчи товарни қайтариб олган бўлсада, пулини қайтариб бериш ишларини пайсалга солиб келаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаат Федерациянинг Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида сотувчи товар истеъмолчига сотилгани ва ундан маъқул келмагани важи билан қайтариб олинганини тасдиқлади. Фуқаролик кодексининг 242-моддасига кўра, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда, сотувчи истеъмолчининг пулини келишилган санадан бошлаб бир ҳафта муддат ичида қайтариб, муаммони бартараф қилишни ўз зиммасига олди.

Шу ўринда:

Кафолат муддатлари белгиланган техник жиҳатдан мураккаб маиший товарлар (бунга электрон ўйинчоқлар ҳам киради) зарур сифатда бўлиб, нуқсонлари бўлмаса, сотувчи томонидан нотўғри маълумот берилиши ёки нотўғри реклама оқибатида сотиб олинмаган ёки шартномада ушбу ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, чакана савдо қоидаларида, унинг қандайдир истеъмол хусусияти (ранги, ўлчами, фасони ва б.) ёқмаганлиги ёки мос келмаганлиги важи билан қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар туркумига киритилганлигини истеъмолчиларга эслатиб ўтган ҳолда, бундай товарларни харид қилишда эътиборли бўлишга чақириб қоламиз. Шунинг баробарида, қайтариб олинмайдиган товарлар савдосини амалга ошираётган сотувчиларни олди-сотди жараёнида истеъмолчига бу ҳақда ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бермаслик ўзлари учун келгусида турли нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлиги юзасидан ҳам огоҳлантириб ўтиш жоиздир.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin