Интернет сифатига эътибор — истеъмолчи ҳуқуқларининг кафолати
Бугунги кунда интернет технологиялари ҳаётимизнинг барча жабҳаларига чуқур кириб бормоқда. Таълим, тиббиёт, бизнес, давлат хизматлари ва ҳатто кундалик мулоқотни ҳам интернет тармоғисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шундай бир пайтда аҳолига кўрсатилаётган интернет хизматларининг сифати юқори бўлиши нафақат техник зарурат, балки истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқидир.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига Риштон туманилик А.А.нинг интернет провайдери ўрнатган Wi-Fi ускунасининг яхши ишламаётганлиги ҳақидаub мурожаатb келиб тушди. Истеъмолчининг сўзларига кўра, тармоқ тез-тез узилиб, интернет сифати паст бўлиб қолган. Амалдаги қонунчиликка мувогфиқ, истеъмолчи шартномага кўра сифатли хизмат олиш ҳуқуқига эга. Хизмат кўрсатувчи ташкилот истеъмолчига шартномада белгиланган сифат даражасида хизмат кўрсатиши шарт.
Мурожаат Риштон туман истеъмолчилар уҳқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилиши жараёнида мутахассислар истеъмолчи хонадонига бориб, Wi-Fi ускунасини техник текширувдан ўтказилганда, муаммо ускунанинг ротор қисмидаги носозлик туфайли юзага келгани аниқланди. Нуқсон провайдер мутахассиси томонидан бартараф этилгач интернет алоқаси қайта тикланди.
Бу каби мисоллар аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир фуқаро сифатли хизмат олишга ҳақли, хизмат кўрсатувчи эса бу ҳуқуқни таъминлаб бериши лозим.
Хусниддин Латипов,
жамият мутахассиси.



Post Comment