Бўлғуси тиббиёт ходимлари иштирокида сифат ҳафталиги доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди
“Бутунжаҳон сифат куни” муносабати билан Рақобат бошқармаси, Санитария-эпидемиология хизмати ва ҳудудий бирлашма ходимлари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирлар Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти талаба ва ўқитувчилари иштирокида давом эттирилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан сифат тушунчасининг моҳияти, маҳсулот ва хизматлар сифатини таъминлашда корхоналарнинг масъулияти, истеъмолчининг эркин танлов ҳуқуқини амалга ошириш жараёнида мақбул сифатли товарларни танлаш ва харид қилиш, ушбу жараёнда эса харид қилинаётган товарларнинг вазни, бутлиги, сифати ва нархини текшириб олиш ҳуқуқларидан ўз ўрнида ва самарали фойдаланиш, овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш каби масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бу каби тадбирлар ёшларда истеъмолчилик ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишида сотувчи (ишлаб чиқарувчи)лар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитининг муҳим аҳамияти ва ролини тушунтириш, шунингдек ёшларда истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ишига хизмат қилиши шубҳасиздир.



Post Comment