Истеъмолчининг янги автомашинадаги нуқсон юзасидан билдирган эътирози ўрганиб чиқилди
Бувайда туманида яшовчи Б.С. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, Қўқон шаҳридаги автосалондан 07.11.2025 йил кунида харид қилган “Onix” русумли янги автомашинада нуқсон мавжудлигини, мазкур муаммони қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Мурожаат ҳудудий тегишлилиги бўйича Федерациянинг Қўқон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида истеъмолчи янги автомашинанинг двигател қисмида муаммо мавжудлигини, бу борада салон ходимларига мурожаат қилиб ижобий натижага эриша олмаганлигини қўшимча қилди.
Ўрганишда юзага келган ҳолат ва уни бартараф этилиши борасида “Qo‘qon avtosavdo” МЧЖга сўров хати киритилди. Унинг асосида ўтказилган ишлар давомида автомашина мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилди ҳамда истеъмолчи томонидан эътироз билдирилган автомашинанинг двигател қисмидаги носозлик ҳолати автомобилга мойлаш материалларини лозим даражада қуйилмаганидан келиб чиққанлиги аниқланиб, ушбу нуқсон тезкорликда бартараф этиб берилди.
Муҳаммаджон Ўлмасов,
жамият мутахассиси.



Post Comment