Фарғонада истеъмолчи ҳуқуқи тикланди: ўлчами мос келмаган кўйлакчанинг пули қайтарилди

Фарғонада истеъмолчи ҳуқуқи тикланди: ўлчами мос келмаган кўйлакчанинг пули қайтарилди

Фарғона шаҳрида яшовчи У.Э. қизига байрам тадбирлари учун махсус тикилган, халқ орасида “келин кўйлак” деб юритиладиган материалдан тайёрланган болалар кўйлакчасини харид қилган. Бироқ уйга келиб, кўйлакни қизига кийгизиб кўрганида унинг ўлчами мос келмаган.

Истеъмолчи бу масалани сотувчи билан ўзаро келишув йўлида ҳал қилишга уриниб кўрган, аммо томонлар ўртасида умумий келишувга эришилмаган. Шундан сўнг у ушбу масалада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилган.

Қонунчиликка мувофиқ, агар сотиб олинган товар истеъмолчи кутган муайян хусусиятларга — ўлчам, фасон, ранг ва бошқа параметрларга мос келмаса, уни сотувчига қайтариш ёки алмаштиришга ҳақли. Ушбу ҳолат ҳам айнан шундай ҳолатга мос келади.

Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари вазиятга аралашиб, сотувчига истеъмолчи ҳуқуқлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориши ва кўрилган чоралар натижасида У.Э.га кўйлакча учун тўланган маблағ тўлиқ қайтарилди.

Федерация мутасаддилари истеъмолчиларни ўз ҳуқуқларини билишга, зарурат туғилганда эса ишонч телефонларига мурожаат қилишга чақириб қолади.

Мансуржон Тошканов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin