Қўштепадаги таълим муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди
Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги таълим муассасаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид бўлган мавзуларда тарғибот тадбирлари ўктазиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан яна бири 18-давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси иштирокида ўтказилди.
“Истеъмолчилар ҳуқукларини билаш – адолатли жамият сари қадам” мавзусида ўктазилган мазкур тадбирда амалдаги қонунчилик ва соҳага оид сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар етказилди. Соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш ишида давлат ташкилотлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилиб, ташкилот жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.
Тадбирлар доирасида Федерация ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариб борилмоқда.



Post Comment