Учкўприк ва Данғара туманларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди
Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан истеъмол соҳасига оид турли мавзуларда тарғибот тадбирлари ташкилланиб, уларнинг доирасида соҳага оид сўнгги янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари юзасидан ахборотлар ҳам бериб ўтилмоқда, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариб борилмоқда.
Учкўприк тумани
Тумандаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ўтказилган тадбирда амалдаги қонунчилик асослари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари билан истеъмолчилик соҳасига оид қабул қилинган сўнгги норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти, жумладан “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизими, “Сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш тартиб-қоидалари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Данғара тумани
Тумандаги 30-оилавий поликлинка тиббиёт ходимлари иштирокида ташкилланган тарғибот тадбирида амалдаги қонунчилик ва соҳага оид сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар етказилди. Соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш ишида давлат ташкилотлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилиб, тиббиёт муассасаси жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.



Post Comment