Истеъмолчи нуқсонлари сабаб сотувчига қайтарилган автомобил учун тўлаган олдиндан тўлов суммасини қайтариб олди

Истеъмолчи нуқсонлари сабаб сотувчига қайтарилган автомобил учун тўлаган олдиндан тўлов суммасини қайтариб олди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳардаги автосалондан шартнома қийматининг 173 200 000 сўмини олдиндан тўлаш, сумманинг қолган қисмини эса 3 йил давомида бўлиб тўлаш шартларида харид қилинган Jetour x90 русумли автомобилни нуқсонлари сабаб сотувчига қайтарилгани, лекин тўланган пулларни қайтариб берилиши пайсалга солиб келинаётганлиги хусусидаги мурожаат ўрганилди.

Олтиариқ туманилик М.А.нинг манфаатларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинган мазкур мурожаатни ўрганиш ишлари унинг ишончномаси асосида ҳаракатларни амалга оширувчи С.К. иштирокида олиб борилиб, унда келтирилган важларнинг ўринли эканлиги исботини топди. Мурожаатда автомашина 2025-йилнинг 27-мартида юқоридаги шартларда харид қилингани, лекин нуқсонлари сабаб шу йилнинг 15-июлида сотувчига қайтарилгани баён қилинади.

Ўрганиш ишлари доирасида томонларга амалдаги қонунчилик тарғиботи олиб борилиб, автосалон маъмурияти билан юзага келган ҳолат юзасидан музокаралар олиб борилди. Унинг натижалари билан эса автомашина учун олдиндан тўлов шаклида тўланган 173 200 000 сўм пул суммасини истеъмолчи М.А.га тўлиқ қайтарилишига эришилди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin