Бошқа абонент ҳисоб рақами ҳам бирикиб қолган истеъмолчи ва истеъмол ҳисоб-китоби бошқа вилоятда юритилаётган ҳисоблагич
Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўқон шаҳрида яшовчи С.А. нинг чиқинди ташиш хизматларида юзага келган қарздорликдан норози бўлиб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди. Мурожаатни мазкур туман жамияти томонидан ўрганилишининг сабаби истеъмолчи истиқомат қиладиган ҳудуд илгари туман ҳудудида бўлиб, кейинчалик Қўқон шаҳрига қўшилганлиги билан изохланади.
Ўрганишда истеъмолчи номига 2 та кадастр рақам бирикиб қолганлиги, бунинг оқибатида чиқинди ташиш хизматларини кўрсатилиши йўналишида унинг номига расмийлаштирилган 1061…..38 абонент рақами бўйича 489 280 сўм қарздорлик, 1061…..02 ҳисоб рақами бўйича эса 646 820 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари иккинчи ҳисоб рақам унга нотўғри бирикиб қолганлиги сабабли, хатолик тўғриланиб, мазкур қарздорлик унинг зиммасидан соқит қилинишини, биринчи (реал) ҳисоб рақам бўйича унга ҳисобланган қарздорлик суммасига эса ҳудуднинг Қўқон шаҳрига қўшилиши билан хизмат кўрсатувчининг ўзгарганлиги ва у томонидан ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб, қарзорлик суммасининг асосли ёки асоссиз эканлигига аниқлик киритилишини кўрсатиб берди.
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан шаҳарнинг Тўғонбоши кўчасида яшовчи Б.Б.нинг мурожаатини ўрганиш жараёнида эса яна бир қизиқ ҳолатга дуч келинди. Истеъмолчи мурожаатида унга нисбатан истеъмол қилинган табиий газ тўловлари бўйича 795 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги, камига қарз устига қарз қўшилиб, умумий даъво суммаси 4 181 000 сўмга етганлигини, мазкур масалага аниқлик киритилиб, унга амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Ўрганиш ишларида эса истеъмолчининг хонадонига ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунаси бошқа вилоят табиий газ истеъмолчилари ҳисоб-китобини юритувчи “Биллинггаз” дастурига бириктирилган бўлиб чиққан. Ҳозирда газ идораси томонидан тегишли ҳужжатлар тайёрланган ҳамда аниқлик киритиш ва ҳисоблагични дастурга тўғри йўналтириш учун юқори турувчи ташкилотига тақдим этилиб, жараён давом этаётганлиги юзасидан истеъмолчига тушунтиришлар берилган.
Сардор Мирзажонов,
Расулжон Улмасов,
Учкўприк ва Қўқон шаҳар жамиятлари раислари.



Post Comment