Қонунчилик тарғиботи тадбирлари мунтазам ўтказиб борилмоқда

Қонунчилик тарғиботи тадбирлари мунтазам ўтказиб борилмоқда

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан жойларда турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ташкилланиб, уларда турли корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда меҳнат фаолияти олиб бораётган аҳоли вакилларининг соҳага оид ҳуқуқий билимлари ошириб борилмоқда. Вилоятнинг Тошлоқ, Учкўприк ва Қўштепа туманларида ўктазилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Тошлоқ тумани

Туман жамияти ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ўтказилган “Ҳуқуқий билим билан ҳуқуқий маданият сари” мавзусида ўқув семинари ҳамда Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасида ўтказилган “Инсон ҳуқуқларини таъминлашда жамоат бирлашмаларининг ўрни” мавзусида давра суҳбатларида мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилиги асослари, қонунчилик ижросини таъминлашда фуқаролик жамиятларининг тутган ўрни ва роли, бу борадаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликнинг аҳамияти каби масалаларда тушунтиришлар, шунингдек Федерация тизим ташкилотларининг бу борадаги фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштиркочиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Учкўприк тумани

Туман жамияти ташаббуси билан 19-умумтаълим мактаби, 61-оилавий поликлиника, 3 ва 4-давлат мактабгача таълим ташкилотлари ишчи ходимлари иштирокида ташкилланган “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусидаги тарғибот тадбирларида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунчилик, унга кўра истеъмолчи ҳамда сотувчи (ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи)ларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунбузилиши ҳолатларига дуч келинганда истеъмолчи томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар, унга ҳуқуқий ва амалий ёрдамларни кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда уларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди.

Қўштепа тумани

Тумандаги 15-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбир “Сифат ва хафсизлик – истеъмолчининг асосий талаби” мавзусига бағишланиб, унда мактаб ходимларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун бўйича истеъмолчининг товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш, эркин танлаш ва тегишли даражада сифатли бўлишини ҳамда хавфсиз бўлишини, ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш каби ҳуқуқлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Тадбир доирасида ишитркочиларнинг соҳа ҳамда уни ривожлантиришга оид фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin