Қонун ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик муносабатларининг ўрни ва аҳамияти тарғиб қилинди

Қонун ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик муносабатларининг ўрни ва аҳамияти тарғиб қилинди

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларида меҳнат фаолияти олиб бораётган корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари тизимли асосда давом эттирилмоқда. Тошлоқ ҳамда Фарғона туман жамиятлари ташаббуслари билан ташкилланган тадбирлар шулар жумласидандир.

Тошлоқ тумани

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги 49-умумтаълим мактаби меҳнат жамоаси аъзолари билан ўтказилган юзма-юз мулоқотда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуннинг тутган ўрни ва аҳамияти, таълим муассасалари ва Федерация ташкилотлари ўртасида олиб бориладиган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликнинг таълим муассасалари педагог ва техник ходимлари учун яратиб берадиган имкониятлари ҳақида сўз бориб, жамоа азоларининг ушбу йўналишдаги фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.

Фарғона тумани

Тумандаги 3-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, улар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin