Банк муассасалари ходимлари ўртасида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Банк муассасалари ходимлари ўртасида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботини олиб бориш ишларида Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси билан яқиндан ҳамкорлик олиб бормоқда. Бу борада бош бошқарма ва ҳудудий бирлашма ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланган.

Жорий йилнинг январ ойида юқоридаги Меморандум асосида амалдаги қонунчилик тарғиботини ишларини нафақат аҳолининг кенг қатламлари, балки ҳудуддаги тижорат банклари ходимлари ўртасида ҳам олиб бориш мақсадида чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан ушбу режа асосида Инфинбанк Фарғона филиали ходимлари иштирокида тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, банк муассасаси ҳамда Федерация ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Фарғона шаҳар жамияти томонидан худди шундай тадбирлардан бири Бизнесни ривожлантириш банки Фарғона ҳудудий филиалида ҳам ташкилланиб, бугунги кунда тадбирлар шаҳар ҳудудидаги бошқа банк муассасаларида ҳам тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Мансуржон Тошканов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin