Маҳаллаларда аҳоли вакилларининг соҳага оид қонунчиликдан хабардорлигини ошириш асосий вазифаларимиздан биридир
Жорий 2026 йилни мамлакатимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ҳудудий бирлашманинг асосий фаолият йўналишлари режасига тизим ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимлари томонидан жорий йил давомида ҳудудларидаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, у ерларда маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказиш, маҳалла идораларида ташкил қилинган ахборот бурчакларида, шунингдек истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларда истеъмол соҳасига муаммоларга дуч келинганда Федерация тизим ташкилотларига ёзма, оғзаки ва электрон шаклларда мурожаат қилиш йўл-йўриқларини ўзида акс эттирган маълумотларни жойлаштириш ва уларни аҳоли эътибори учун доимий тарзда етказилган ҳолатда бўлишини назоратини олиб бориш каби вазифалар киритилди.
Бешариқ туманида бу йўналишдаги ишлар биринчилардан бўлиб бошланиб, туман жамияти масъул ходимлари тасдқиланган режа-график асосида Халқлар дўстлиги ва Рапқон маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлдилар. Маҳалла масъуллари билан ўтказилган суҳбат ва музокаралар давомида белгиланган вазфиалар ижросини таъминлашда ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорликда олиб борилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Маҳалла масъулларига ҳудуд аҳолиси томонидан истеъмол соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда бўлганда биринчи навбатда Федерация тизим ташкилотларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари тушунтирилиб, ахборот бурчаклари ҳамда аҳоли вакиллари танишиши учун қулай жойларга тегишли маълумотлар жойлаштирилди.
Шоирахон Насриддинова,
жамият мутахассиси.



Post Comment