Тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Тизим ташкилотлари томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари ижтимоий соҳа ташкилотларида бўлиб, уларда меҳнат фаолияти олиб бораётган ишчи ходимлар билан истеъмол соаҳсининг турли масалалари юзасидан юзма-юз мулоқот шаклидаги тадбирларни ўтказиб бормоқдалар. Фарғона шаҳри, Қўштепа ва Бешариқ туман жамиятлари томонидан ўтказилган тадбирлар шулар жумласига киради.

Фарғона шаҳри

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан вилоят Силга қарши курашиш марказида ташкилланган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарорлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, тиббиёт муассасаси ҳамда Федерация ўртасида яқиндан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида тиббиёт ходимларига юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида иштирок этишнинг афзаллик ва қулайликлари тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Қўштепа тумани

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан туман Ветеринария бўлимида ташкилланган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ветеринария тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Техник жихатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва соҳага оид бошқа қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлашда икки ташкилот ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ветеринария соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш механизмлари ва бу ишлада кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Бешариқ тумани

Туман жамияти масъуллари томонидан ҳудуддаги 64-давлат мактабгача таълим ташкилоти ишчи ходимлари билан юзма-юз мулоқот ташкилланиб, уларга истеъмол соҳасига оид масалаларда муаммоларга дуч келинганда Федерация тизим ташкилотларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари тушунтирилди. Истеъмолчиларчилар ҳуқуқларини иҳмоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда кенг жамоатчиилк иштирокини таъминланиши, бу борада ижтиомий шериклик ҳамда ҳамкорлик олиб борилишининг афзалликлари юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар билдириб ўтилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin