Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти ўрганиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2026 йил 13 феврал куни бўлиб ўтган йиғилишда муборак Рамазон ойида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ҳамёнбоп озиқ-овқат товарлари билан таъминланган ярмаркалар ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Шундан келиб чиққан ҳудудлардаги деҳқон бозорларида Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди ҳамда фаолиятини олиб бормоқда.
Федерация буйруғи асосида унинг ҳудудий тузилмалари томонидан муборак Рамазон ойида ички истеъмол бозорида нарх-наво барқарорлигини таъминланишига кўмаклашиш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолиятини кунлик ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Федерациянинг Учкўприк туман жамияти мутахассислари Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган ярмарка фаолиятини ўрганиб, унинг натижалари бўйича кунлик маълумотларни юқори турувчи идораларга тақдим этиб бормоқдалар.
Ўрганишлар доирасида сотувчиларга нарх-наво барқарорлигини таъминлаш баробарида, маҳсулотларни тегишли сифатда бўлиши, савдо жараёнларида тегишли қонунчилик талабларига қатъий амал қилиниши ҳолатлари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.



Post Comment