Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ярмаркалари фаолияти ўрганиб борилмоқда || Риштон

Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ярмаркалари фаолияти ўрганиб борилмоқда || Риштон

Хабар бериб бораётганимиздек, Федерация ва унинг тузилмалари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти 2026 йил 13 феврал куни бўлиб ўтган йиғилишда муборак Рамазон ойида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ҳамёнбоп озиқ-овқат товарлари билан таъминланган ярмаркалар ташкил этиш бўйича берган топшириғи асосида ҳудудларда ташкилланган Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти билан танишиб, кунлик ўрганишлар ўтказиб бормоқдалар.

Ушбу топшириқлар асосида Федерациянинг Риштон туман жамияти мутахассислари томонидан ҳам ҳудудларидаги Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган ярмарка фаолияти ўрганилиб, унинг натижалари бўйича кунлик маълумотлар юқори турувчи идораларга тақдим этиб борилмоқда.

Ўрганишларлардан кўзланган асосий мақсад, Ҳукуматимизнинг нарх-наво барқарорлигини таъминлашдек хайрли ишига кўмаклашиш, ярмаркаларда реализация қилинаётган озиқ-овқат товарларининг тегишли сифатда бўлиши, савдо жараёнларида амалдаги қонунчилик талабларига сўзсиз амал қилиниши ҳолатлари устидан жамоатчилик назорати, қонунчилик талаблари юзасидан ярмаркалар сотувчи ва масъулларига тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришдан иборатдир.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin