Мақсадимиз – фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан жойларда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тарғиб қилиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Туман ҳудудидаги 28 ҳамда 33-умумтаълим мактабларида “Мақсадимиз – фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзусида ўтказилган давра суҳбати шаклидаги тадбирлар шулар жумласидандир.
Тадбирларда иштирокчиларга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муаммоли вазиятларга дуч келганда қонун нормаларидан фойдаланган ҳолда ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, бу борада истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатувчи давлат ва жамоат ташкилотларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан тушунтиришлар ҳамда бу борада Федерация ҳамда унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиши баробарида, уларнигн соҳага оид фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари ҳам тингланди.



Post Comment