Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини янада ривожлантириш йўлида
Фарғона вилоятида Федерациянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда қонунчилик тарғиботини олиб бориш, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати аъзолари сафларини кенгайтириш, бу билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминланиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилшиши ишига аҳолининг кенг қатламларини жалб этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Тошлоқ тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш, уларни замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2025 йилдаги 776-сонли қарори билан «Келажак» марказлари ташкил этилган эди. Республикамиз туман ва шаҳарларида ушбу марказлар илгари фаолият олиб борган “Баркамол авлод” болалар мактаблари негизида ташкилланган. Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари мазкур марказ ходимлари билан учрашиб, бу ерда марказ ташкил қилингунга қадар фаолият олиб борган собиқ мактабда ташкилланган Федерация таянч гуруҳи фаолиятини қайтадан жонлантириш масаласини муҳокама қилинди. Муҳокама якунларига кўра, марказда Федерация таянч гуруҳи фаолиятини қайтадан йўлга қўйишга келишиб олинди.
Бағдод туман
Федерациянинг Бағдод туман жамияти мутахассислари ҳудудларидаги 9, 24 ва 56-давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботини олиб бордилар. Тадбирларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ҳамда унинг таълим муассасалари ходимлари учун аҳамияти юзасидан тушунтиришлар, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларини истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, соҳага оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш йўналишларидаги фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Риштон тумани
Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги “Мевазор” ҳамда “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан учрашиб, маҳалла идораларида ташкил қилинган ахборот бурчакларида, шунингдек истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларда истеъмол соҳасига муаммоларга дуч келинганда Федерация тизим ташкилотларига ёзма, оғзаки ва электрон шаклларда мурожаат қилиш йўл-йўриқларини ўзида акс эттирган маълумотларни жойлаштириш ва уларни аҳоли эътибори учун доимий тарзда етказилган ҳолатда бўлиши юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Мазкур ахборотларнинг бўлиши ва аҳолининг бу борадаги хабардорлиги таъминланиши эса, ўз навбатида, истеъмол соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда жойидан туриб Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш имконияти яратилишини ҳамда аҳоли вакилларининг ортиқча вақт йўқотишларини олдини олишни кўзда тутади.



Post Comment