Фарғона вилоятида ташқи ёзувлар ва реклама матнлари жамоатчилик назорати тартибида таҳлил қилинди (инфографика ва видео)

Фарғона вилоятида ташқи ёзувлар ва реклама матнлари жамоатчилик назорати тартибида таҳлил қилинди (инфографика ва видео)

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, реклама ва бошқа ахборот матнларининг давлат тили ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган жамоатчилик мониторинги натижалари юзасидан маълумот.

Брифинг спикери: Ислом Илхомов ҳудудий бирлашма мутахассиси

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан тасдиқланган ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси билан келишилган жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш режаси асосида, жорий йилнинг 9–23 июн кунлари давомида вилоят ҳудудида ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, реклама ва бошқа ахборот матнларининг давлат тили ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилди.

Мониторинг дастурига мувофиқ кузатувлар савдо объектлари, дорихоналар, хусусий тиббиёт муассасалари, ўқув марказлари, умумий овқатланиш объектлари, банк ва молиявий ташкилотлар ҳамда маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилди. Асосий мақсад истеъмолчиларнинг тўғри ва тушунарли ахборот олиш ҳуқуқининг таъминланганлик даражасини баҳолаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Мониторинг жараёнида жами 196 та хўжалик юритувчи субъект фаолияти ўрганилди.

Таҳлиллар:

– 167 та ёки 85,2 фоиз объектда ташқи ёзувлар ва пешлавҳалар давлат тилида тўлиқ берилганлигини;
– 8 та ёки 4,1 фоиз объектда ташқи ёзувларни тўлиқ давлат тилида тавқдим қилинишида қисман камчиликлар мавжудлигини;
– 21 та ёки 10,7 фоиз объектда амалдаги тартиб-қоидаларга риоя этилмаслик ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.

Ташқи ёзувларда чет тиллардан фойдаланилган ҳолатлар таҳлилига кўра:

– 57 та объектда давлат тилидаги муқобил ахборот мавжудлиги;
– 9 та объектда ушбу талаблар қисман таъминланганлиги;
– 55 та объектда давлат тилидаги муқобил ахборот мавжуд эмаслиги кузатилди;

Имло, услубий ва грамматик жиҳатдан:

– 28 та объектда жойлаштирилган ташқи ёзувларда имло, грамматик ёки услубий хатоликлар мавжудлиги қайд қилинган.

Реклама мазмуни бўйича:

– 5 та ҳолатда реклама мазмуни истеъмолчини чалғитиши мумкинлиги кузатилди.

Истеъмолчилар учун зарур ахборот тақдим этилиши юзасидан:

– 148 та объектда маълумотлар тўлиқ;
– 19 та объектда қисман тақдим этилган бўлса;
– 29 та объектда етарли ахборот мавжуд эмас.

Шунингдек:

– 78 та объектда иш вақти кўрсатилмаган;
– 46 та объектда алоқа маълумотлари мавжуд эмас.
– 36 та объектда реализасия қилинаётган товар (кўрсатилаётган хизматлар)нинг нархлари ҳақида ахборот кўрсатилмаган.

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, вилоятдаги аксарият тадбиркорлик субъектлари ташқи ёзувларни давлат тилида расмийлаштириш ҳамда реклама қонунчилиги талабларига риоя этиш борасида ижобий натижаларга эришган. Шу билан бирга, айрим объектларда давлат тилидан тўлиқ фойдаланмаслик, чет тилидаги ёзувларга давлат тилида муқобил ахборот бермаслик, имло хатолари, иш вақти, алоқа маълумотлари ва нархлар ҳақидаги ахборотларнинг тўлиқ жойлаштирилмаганлиги каби камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишларини кучайтириш, давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактик чора-тадбирларни давом эттириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Мониторинг якуни бўйича таҳлилий таклифлар тайёрланиб, тегишли давлат органларига киритилиши белгиланган.

Post Comment