Сўз кўкрак нишони соҳибларига: Маърифатхон Саидова – Қўштепа туман жамияти раиси

Сўз кўкрак нишони соҳибларига: Маърифатхон Саидова – Қўштепа туман жамияти раиси

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан таъсис этилган «Истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоячиси» кўкрак нишонига муносиб кўрилганим мен учун катта шараф ва масъулиятдир. Бу эътирофни, аввало, кўп йиллар давомида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида меҳнат қилиб келаётган соҳа ходимларининг умумий меҳнатига берилган баҳо сифатида қабул қиламан.

Бугун мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий база шакллангани, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини билиши ва улардан фойдаланишига катта эътибор қаратилаётгани қувонарли. Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг ривожланиши, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва истеъмол маданиятини юксалтириш, мурожаатларни ўрганиш ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш борасидаги ишлар бугун янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Қўштепа туманида ҳам йиллар давомида ҳуқуқий-маърифий тадбирлар, ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу кўкрак нишонини мен учун янги марра ва янада катта масъулият, деб биламан. Бундан кейин ҳам аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакатимизда истеъмолчилик ҳаракатини янада ривожлантириш йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга ҳаракат қиламан. Зеро, истеъмолчининг ҳуқуқи таъминланган жамиятдагина адолат, қонунийлик ва ишонч муҳити янада мустаҳкам бўлади.

Post Comment