Данғара туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди
Данғара туманида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман жамиятининг фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда жойларда жамоатчилик иштирокини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида таянч гуруҳлари фаолларининг маҳаллаларда аҳоли билан ишлашдаги ўрни, истеъмолчиларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларга ҳуқуқий тушунтириш бериш ва зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида истеъмолчилик маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини билиши ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, истеъмолчилар мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида туман ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик фаолиятини янада жонлантириш, таянч гуруҳлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва аҳоли билан манзилли ишлашни кучайтиришга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.



Post Comment