Ходимларнинг малакаси оширилди

Ходимларнинг малакаси оширилди

Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан туман ва шаҳар жамиятларида меҳнат фаолияти олиб бораётган мониторинг мутахассислари иштирокида ўқув семинар ташкилланди. Асосий мақсади ўтган йил натижаларини сарҳисоб қилиш, ходимларга соҳага оид янгиликларни етказиш, шунингдек уларнинг билим ва малакаларини оширишни кўзда тутган мазкур тадбирга вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармасининг Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси масъул ходимлари ҳам таклиф қилинди.
Тадбир эркин ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унинг иштирокчилари томонидан ҳудудда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини янада ошириш борасида бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.

Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin