Ходимлар ўқуви тадбири ўтказилди
Ҳудудий бирлашмада ташкилланган навбатдаги ўқув семинарида туман ва шаҳар жамиятларида ҳуқуқий ҳимоя йўналишида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этдилар. Тадбир доирасида ўтган 2019 йилда олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди. Таъкидландики, 2019 йил мобайнида тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 762 та мурожаатлар қабул қилиб олинган бўлса, шуларнинг 485 таси ёзма, 208 таси оғзаки ва 10 таси электрон шаклда келиб тушди. Юқоридагилардан 98 та мурожаат Федерациянинг 1091 ягона қисқа рақамли ишонч телефони, 7 таси Бош прокуратура, 6 таси Халқ қабулхонаси, 43 таси Президент ишонч телефони, 9 таси Президент веб-сайти, 1 таси Президент почтаси орқали қабул қилиб олинган мурожаатлардир. Мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижаларига кўра истеъмолчилар фойдасига 673 млн 580 минг 474 сўм маблағ ҳал этиб берилди. 21 та мурожаат назорат қилувчи органлар ёрдамида, 15 та мурожаат эса судга мурожаат қилиш орқали ҳал этилди. Натижада 39 млн 176 минг 620 сўм назорат қилувчи идоралар, 15 млн 452 минг 563 сўм маблағ суд идоралари ёрдами билан истеъмолчилар фойдасига ҳал этиб берилди.
Тадбир давомида семинар иштирокчиларига соҳага оид янги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари, амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан олиб борилаётган ишларни сон ва сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш борасида бир қатор таклифлар ҳам ўртага ташланди.
Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати
Post Comment