Форум якунлари ва Дмитрий Яниннинг Фарғонага ташрифига доир (видеоматериал)

Форум якунлари ва Дмитрий Яниннинг Фарғонага ташрифига доир (видеоматериал)

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14-18 январь кунларида Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида “Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми” ўтказилиб, унда Европа ва Осиё қитъаларидан бир неча давлатларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Фарғона телерадиокомпаниясининг “Долзарб мавзу” кўрсатувини навбатдаги сони ана шу форум якунлари ва Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси бошқаруви раиси Дмитрий Яниннинг Фарғона вилоятига ташрифи якунларига бағишланди.
Кўрсатувни тўлиғича ҳудудий бирлашманинг “истеъмолчи-потребитель” Youtube каналида томоша қилишингиз мумкин.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin