Кенгаш йиғилиши ўтказилди

Кенгаш йиғилиши ўтказилди

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Кенгашининг жорий йилдаги биринчи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни ҳудудий бирлашма Кенгаши раиси Ахроржон Рахмоналиев кириш сўзи билан очди ва олиб борди.
Кенгаш йиғилишида ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари томонидан 2019 йилда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилган ишлар танқидий таҳлил қилиб чиқилди. Йиғилиш иштирокчиларини ЎИҲҲҚЖ Федерацияси Кенгашининг жорий йил 19 январь кунида ўтказилган навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан чиқарган қарорлари билан яқиндан таништирилди, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш доирасида жорий 2020 йилда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари олдида турган вазифаларнинг муҳокамаси ўтказилиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin