Ҳудудий бирлашма жамоаси тақдирланди

Ҳудудий бирлашма жамоаси тақдирланди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ёшлар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорларимиз” шиори остида ўтказилган Форумни ташкиллаш ва ўтказишдаги самарали меҳнатлари учун Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси жамоаси Федерациянинг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Шунингдек, Форум доирасида Федерация раиси Ж.Саримсоқовнинг “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви лойиҳаси асосида тизим ёшлари билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида ҳудудий бирлашма мутахассиси Авазбек Ахмаджонов, Данғара ва Риштон туман жамиятлари раислари Саидамир Ғуломқодиров ва Аброр Собировлар Федерация раисининг “Ташаккурнома”си ва қимматли совғалари билан тақдирландилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin