Фарғонада “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорларимиз” шиори остида ёшлар форуми ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида фаолият юритаётган ёшларни бир мақсад йўлида жипслаштириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро тажриба алмашиниш майдонини яратиш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал ҳамда рағбатлантириш мақсадида Федерация марказий аппаратининг 7-и/ч-сонли буйруғи ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 1 февралдаги 05/1-348-сонли топшириғи ижросини таъминлаш, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “2020 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш, Федерация тизимида фаолият юритаётган ёшларни бир мақсад йўлида жипслаштириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўзаро тажриба алмашиниш майдонини яратиш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал ҳамда рағбатлантириш учун 2020 йилнинг 22-23 февраль кунларида Фарғона шаҳрида “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорларимиз” шиори остида ёшлар Форуми ўтказилиши белгиланди.
Форум дастурига кўра, унинг биринчи кунида Федерация марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ёшлар иштирокида алоҳида кун тартиби асосида иккита ялпи мажлис ва “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида тизим ёшларининг Федерация раиси Жаҳонгир Тошпулатович Саримсоқов билан учрашуви ўтказилди.
Форумнинг очилиш маросимида Федерация раиси Жаҳонгир Тошпулатович Саримсоқов, Федерация раиси ўринбосари-ижрочи директор Иномжон Умурбекович Тагаев ва Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Ахроржон Асқаралиевич Рахмоналиевлар иштирокчиларни қутладилар.
“Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси асосидаги учрашувда, бирламчи, Федерация марказий ижро этувчи аппарати томонидан тизимда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида ёшларнинг Федерация раиси билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Унда мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, амалдаги қонунчилик асосларини мамлакатимиз аҳолиси, биринчи навбатда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш йўналишида амалга ошириладиган ишлар, бу борада ёшларнинг тутган ўрни ва роли хусусида фикр ва мулоҳазалар тингланди. Тизимда муносиб ва самарали меҳнат фаолияти олиб бораётган бир қатор ёшлар Федерация раисининг Ташаккурнома ва қимматли совғалари билан тақдирландилар.
Тушликдан сўнг, Форумнинг спорт тадбирлари қисмига ўтилди. Унда Форум иштирокчилари Фарғона “Истиқлол” теннис кортига ташриф буюрдилар. Бу ерда теннис спорти усталари томонидан мазкур спорт тури тарихи, ўйин асослари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, мастер класс ўтказилди. Шундан сўнг ёшлар иштирокида теннис кортида рамзий мусобақа ҳам ўтказилди.
Форум тадбирларининг учинчи қисмида Федерация ташаббуси билан бутун республикамиз бўйлаб “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари остида бунёд этилган мажмуалардан бири – Фарғона тумани Водил қишлоғида бунёд этилган “Истеъмолчилар уйи”га ташриф уюштирилди. Меҳмонларга “Истеъмолчи кутубхонаси”, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширши учун мўлжалланган мажмуа таништирилди.
Шундан сўнг иштирокчилар Фарғона шаҳрига қайтиб, уларнинг шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларига ташрифи уюштирилди.
Форум тадбирлари давом этмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment