Бувайдада истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига тааллуқли масалаларда очиқ мулоқотлар ўтказилди
Маълумки, ҳудудий бирлашма томонидан 2020 йилнинг биринчи чорагида амалга ошириладиган ишлар бўйича йўл харитаси асосида вилоятимиздаги таълим муассасаларида “Мен – ёш истеъмолчиман” мавзусида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида турли маъанвий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Ушбу режа асосидаги тадбирлар Бувайда туманида ҳам давом эттирилди.
Дастлаб тумандаги 12-умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот доирасида устозларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, унинг вужудга келиши, ривожланиши ва бугунги аҳволи, шунингдек мамлакатимизда мазкур ҳаракатни аҳоли қатламлари ўртасида кенг ёйиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтилди. Мулоқот давомида ўқитувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларни қийнаб турган айрим муаммоларни ўрганиб чиқиш учун қайд қилиб олинди. Шунингдек, мазкур таълим муассасасида ташкил қилинган таянч гуруҳи фаолиятини янада жонлантириш, мактаб жамоасининг истеъмолчилик ҳуқуқларига оид масалалардаги мурожаатларини тезкорлик билан ўрганиб чиқиш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириб бориш йўналишида яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашилди.
Тумандаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари билан ўтказилган мулоқотда ҳам мактаб жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақириш баробарида, ўқувчи ёшларга истеъмолчилик ҳуқуқи асослари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб. уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Мирзохид Нуралиев
Бувайда туман ИҲҲҚ ажмияти мутахассиси
Post Comment