Соғ танда – соғлом ақл
Барчамизга маълумки, 15 март Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” деб эътироф этилган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан ҳар йили мазкур санага бағишлаб тарли маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиш анъанага айланган. Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида мактаб ўқувчи қизлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаси ҳам ана шу санага бағишланди.
Спорт тадбирида тумандаги 8, 13, 27, 30, 32, 35 ва 42-умумтаълим мактабларининг 10-11 синфлари ўқувчи қизлари спортнинг баскетбол тури бўйича ўзаро куч сианшдилар. Спорт мусобақасининг 8 март “Халқаро хотин-қизлар байрами” арафасида ўтказилиши ва унда тўлиқ қизлардан иборат жамоаларнинг иштирок этганлиги тадбирга ўзгача тароват ва кўтаринки руҳ бағишлади.
Ўтказилган мусобақа якунларига кўра, 30-умумтъалим мактаби ўқучи қизлари биринчи, 8-умумтаълим мактаби иккинчи ва 27-умумтаълим мактаби ўқувчи қизлари эса учинчи ўринларни забт этдилар. Ғолибларга Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг қимматбаҳо совғалари ва “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди.
Мусобақа доирасида ўқувчи ёшларга дунёда ва мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, унинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тутган ўрни ва роли хусусида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.
Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment