Депутат ташаббус кўрсатди

Депутат ташаббус кўрсатди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан #mehr_ulashamiz акцияси доирасида хайрия тадбири ташкилланди.

Бугун орамизда юзага келган ҳолатни тўғри англаган ҳолда, халқимизга амалий ёрдамлар кўрсатиш, хайрли ишларни амалга ошириш билан кексаю ёшнинг дуосини олаётган ҳамюртларимиз кўплаб топилади. Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Бахтиёр Абдурахмонов ҳам саҳоватпеша инсонлардан руҳланган ҳолда, хайрия акциясини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Хайрия акцияси доирасида ҳудуддаги 10 та кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin