Қувасойликлар ҳам хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар
Олдинроқ ҳудудий бирлашма томонидан #mehr_ulashamiz акцияси доирасида аҳолига тиббий ниқоблар бепул тарқатилганлиги, шунингдек кейинчалик бу акция Тошлоқ ва Олтиариқ туман жамиятлари томонидан ҳам давом эттирилганлиги тўғрисида хабар бергандик.
Федерациянинг Қувасой шаҳар жамияти ходимлари томонидан ҳам акция ташкилланиб, акция доирасида шаҳар кўчаларида аҳолига тиббий ниқоблар ва гигиеник воситалар бепул тарқатилди.
– Албатта, мамлакатимизда Президентимиз ва Ҳукуматимиз раҳбарлигида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш борасида тезкор ва самарали чора-тадбирлар кўриб борилмоқда. Шундай бўлсада, мазкур акция воситасида аҳолимизга оз бўлсада ўзимизнинг ёрдамимизни кўрсата олганимиздан хурсандмиз, – дейди Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти раиси Шаҳноза Валиева.
Қундузхон Закирова
Қувасой шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment