Шартнома шартлари томонлар мажбурийдир

Шартнома шартлари томонлар мажбурийдир

Фарғона тумани Аввал қишлоғида яшовчи М.Н.нинг Федерацияни 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатида Фарғона шаҳридаги қурилиш моллари бозори ҳудудидан сотиб олинган маҳсулотнинг ортиқчаси сотувчига қайтарилганлигини, лекин пулини ололмаётганлиги масасаси кўтарилган эди.
Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида, истеъмолчи Фарғона шаҳридаги қурилиш моллари бозори ҳудудида савдо фаолияти олиб борувчи якка тартибдаги тадбиркор Б.А.дан 7 хил турдаги суюқ обой (жидкий обой)ни хонадонидаги қурилиш ишларига ишлатиш учун сотиб олганлиги, олди-сотди жараёнида эса истеъмолчи ортганини эса қайтариб олиб келиб бериш, сотувчи қабул қилиб олишга оғзаки равишда келишув қилганликлари, истеъмолчи келишувга кўра хонадонидаги таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказиш жараёнида ортиб қолган жами 440 минг сўмлик суюқ обойни қайтариб олиб келиб берганлиги, сотувчи қабул қилиб олганлигини, лекин пулни қайтармай келаётганлиги маълум бўлди.
Туман жамияти ходимлари юқоридаги масалада сотувчи билан боғланиб, унга қонун ва шартнома талаблари юзасидан тушунтиришлар берганларидан сўнг, соутвчи истеъмолчига 200 минг сўм пулни қайтарди. Мамлакат бўйлаб карантин тадбирлари эълон қилинганлиги натижасида фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли қолган 240 минг сўм пулни эса фаолиятини бошлаши билан қайтариши бўйича тушунтириш хати ёзиб маълум қилди. Ушбу ҳолат истеъмолчига тушунтирилиб, юзага келган ҳолатнинг ечими бўйича сотувчининг таклифи унга маъқул келди.

Хилолдин Ғофуров
Фарғона тумани ИҲҲҚ жамияти ходими

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin