Истеъмолчининг буюмига путур етказилди

Истеъмолчининг буюмига путур етказилди

 

Кимёвий тозалаш корхонасига топширган буюмига путур етказилганлигини кўриб аёлнинг жиғибийрони чиқди. Ушбу ҳолатда нима қилиш керак?

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, истеъмолчи ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши ҳуқуқига эга.

Қонуннинг 19-моддасига асосан, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.

Худди шу модданинг ўнинчи қисмига кўра, истеъмолчидан қабул қилиб олинган ашё (материал) йўқолган, ишдан чиққан, унга путур етган тақдирда ёки истеъмолчининг материалидан фойдаланиб бажарилган ишда жиддий нуқсонлар бўлса ё у бузиб бажарилган тақдирда ижрочи истеъмолчига айнан ўхшаш сифатли ашёни қайтариши (ўзининг айнан ўхшаш сифатли материалидан иш бажариши ёки хизмат кўрсатиши), бунинг имконияти бўлмаган тақдирда эса, ашёнинг (материалнинг) талаб қўйилган пайтдаги қийматини икки баравар қилиб тўлаши шарт.

Видео nuqtainazar.uz томонидан тайёрланган

 

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

 

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin