Жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

Жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони билан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш борасида белгиланган топшириқ ва вазифалардан келиб чиқиб ҳамда фуқароларнинг истеьмол соҳасида хавфсизлигини  таьминлаш, республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таьминлаш борасида олиб борилаётган ишларга ҳисса қўшиш мақсадида Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган алоҳида буйруқ асосида туман ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

Республика махсус комиссияси қарори билан Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманлари яшил ҳудуд деб эътироф этилган бўлсада, бу бизга хотиржамликка берилишга асос бўлмайди,дейди Бағдод тумани жамияти раиси Ш.Мухамов.Ҳар бир фуқаро вазиятни тўғри баҳолаган ҳамда атрофида юз бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳолда, соҳа мутахассислари томонидан берилаётган кўрсатмаларга, карантин тартиб-қоидаларига оғишмай риоя этиши, мазкур касалликни юқтириб олмаслик биринчи навбатда ўзига ва яқинларининг бу борада ҳушёрлигига боғлиқлигини унутмаслиги лозим. Ҳудудимиздаги манфаатдор корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳамкорлар билан биргаликда ўтказилаётган ушбу ўрганиш ва таҳлил ишларидан кўзланган энг асосий мақсад ҳам нафақат жойларда фуқароларнинг истеъмол хавфсизлигини таъминлаш, қонун ва қоидалар талабларини қай даража ижро этилаётганлигини ўрганишгина эмас, балки халқимизнинг бу борадаги хабардорлиги қай даражадалигини ҳам бир қатор таҳлилдан ўтказишдир.

Шу куни ўрганиш ва таҳлил ишларини ўтказувчи гуруҳ аҳолига йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бораётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда, тумандаги Амиробод ва Қоракўл МФЙ фаоллари ҳамда фуқаролар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ҳамда интервью шаклида ижтимоий сўровнома ишларини ўтказдилар.

Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin